Ҳиндистонда “сариқ моғор”дан биринчи ўлим қайд этилди
Олам
−
31 Май 2021
6750Ҳиндистондаги шифохонада “сариқ моғор” касаллиги аниқланган илк бемор вафот этди. Бу ҳақда PTI агентлиги унинг даволовчи шифокорига асосланиб хабар берган.
Коронавирус инфекцияси фонида 59 ёшли Кунвар Сингхда бирданига уч турдаги замбуруғли касаллик — “қора”, “оқ” ва “сариқ моғор” аниқланган.
“Кунвар Сингх даволанаётган эди, аммо қонининг токсинлар билан заҳарлангани туфайли вафот этди”, деган шифокор.
Бемор 28 май куни, унга “сариқ моғор” ташхиси қўйилганидан тўрт кун ўтиб вафот этган.
Шунингдек, айни пайтда “сариқ моғор”га чалинган яна бир бемор ўша шифохонада даволанмоқда, унинг зарарланган юз жағининг ярми олиб ташланган.
Эслатиб ўтамиз, Ҳиндистоннинг Ғозиобод шаҳрида “оқ моғор” ва “қора моғор” инфекциялари ортидан “сариқ моғор” тарқалиши қайд этилганди.
Бунгача Ҳиндистонда “қора моғор” (мукормикоз) билан касалланганлар сони тўққиз мингга яқинлашгани маълум бўлганди. Қўзиқорин инфекцияси COVID-19 нинг ён таъсири сифатида пайдо бўлади. Шифокорларнинг фикрига кўра, бунинг сабаби коронавирусни даволашда ишлатиладиган стероидларда бўлиши мумкин. Касаллик коронавирусдан қутулгандан 12-18 кун ўтгач аниқланади. Тадқиқотларга кўра, мукормикоз билан касалланган барча беморлар диабетга чалинган, беморларнинг ҳеч бирида қонда шакар даражаси нормал бўлмаган.
LiveБарчаси