Ҳиндистонда “қора моғор” инфекциясига чалинганлар сони 9 мингга яқинлашди
Олам
−
24 Май 2021
5772Ҳиндистонда “қора моғор” деб аталадиган мукормикоз инфекциясининг 8,8 мингдан ортиқ ҳолати аниқланди. Бу ҳақда мамлакат Кимё саноати вазири Садананда Говда маълум қилган.
“Турли штатларда кўпайиб бораётган мукормикоз ҳолатларини батафсил таҳлил қилгандан сўнг, барча штатларга жами 23 680 флакон “Амфотерицин-В” тарқатилди. Тарқатиш беморларнинг умумий сонига қараб амалга оширилди, бутун мамлакат бўйлаб 8 848 киши ушбу инфекцияга чалинган”, деган Говда.
Унинг сўзларига кўра, касаллик сони энг кўп Гужарат штатида аниқланган — 2281 киши. Бундан ташқари, Маҳараштра, Андра-Прадеш ва Телангана штатларига ҳам ушбу касаллик тарқалган.
Эслатиб ўтамиз, Ҳиндистоннинг Гужарат, Ражастан ва Телангана штатларида ушбу касаллик авж олганди.
Кейинроқ, Россияда коронавирусга чалинган беморларда ҳам Ҳиндистонда тарқалган хавфли “қора моғор” инфекцияси аниқлангани ҳақида хабар берилганди.
Шунингдек, Ҳиндистонда “қора моғор” эпидемияси фонида “оқ моғор” инфекцияси ҳам пайдо бўлганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь