Ҳиндистонда “қора моғор”дан сўнг “оқ моғор” инфекцияси пайдо бўлди
Олам
−
21 Май 2021
8782Ҳиндистонда “қора моғор” эпидемияси фонида “оқ моғор” инфекцияси пайдо бўлди. Бу ҳақда “Times of India” хабар бермоқда.
Таъкидланишича, Ҳиндистоннинг шарқий қисмидаги Биҳар штатида оқ қўзиқорин инфекцияси билан боғлиқ тўртта ҳолат қайд этилган. Штатда ҳозирги кунда COVID-19 эпидемияси авжига чиққан.
Нашрнинг таъкидлашича, “оқ моғор” инфекцияси “қора моғор”дан ҳам хавфли бўлиб, у организмнинг умумий фаолиятига таъсир қилиши мумкин.
Бундан ташқари, мутахассисларнинг фикрига кўра, оқ қўзиқорин инфекцияси ҳомиладор аёллар ва болалар учун хавфли бўлиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Ҳиндистоннинг Гужарат, Ражастан ва Телангана штатларида ушбу касаллик авж олганди.
Кейинроқ, Россияда коронавирусга чалинган беморларда ҳам Ҳиндистонда тарқалган хавфли “қора моғор” инфекцияси аниқлангани ҳақида хабар берилганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь