“Қора моғор” эпидемияси Ҳиндистон бўйлаб тарқалишни бошлади
Олам
−
20 Май 2021
9115Ҳиндистоннинг Ражастан ва Телангана штатлари мукормикоз (“қора моғор”) эпидемиясини эълон қилди.
“Штатдаги мукормикоз билан касалланганлар сони COVID-19 таъсирида ўсишда давом этмоқда. Мукормикоз ўзини COVID-19 нинг ножўя таъсири сифатида намоён қилади. Эпидемия ва касаллик тўғрисида бутун штат бўйлаб хабар берилган”, дейилган Ражастан Соғлиқни сақлаш бош вазири Ахил Арора томонидан имзоланган хабарномада.
Таъкидланишича, штатда бугунги кунда ушбу касалликка чалинган 100 га яқин бемор бор. Савай Ман Сингҳ давлат шифохонасида улар учун махсус бўлим ташкил этилган.
Телангана штати Соғлиқни сақлаш вазири Сринивас Рао ҳам штат ҳудудида мукормикоз аниқланганини тасдиқлаган.
Эслатиб ўтамиз, Ҳиндистоннинг Гужарат штатида касаллик авж олганди, у ерда 100 дан ортиқ мукормикоз ҳолати қайд этилганди.
Кейинроқ, Россияда коронавирусга чалинган беморларда ҳам Ҳиндистонда тарқалган хавфли “қора моғор” инфекцияси аниқлангани ҳақида хабар берилганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь