Ҳиндистонда тарқалаётган “қора моғор” касаллиги Ўзбекистон аҳолисига хавф соладими?
Саломатлик
−
19 Май 2021
20966Сўнгги пайитларда Ҳиндистонда коронавирус билан боғлиқ ҳолат тобора ёмонлашиб, деярли ҳар куни антирекордлар янгиланмоқда. Ҳиндистон учун оғир кечаётган ушбу вазиятда, коронавирус инфекцияси мукормикоз (“қора моғор”) касаллиги билан бирга кечиши, ўлим ҳолатларини сонини янада кўпайтирмоқда. Ҳўш, ушбу касалликнинг асосий омиллари нимада, мукормикознинг кўпайиши Ўзбекистон аҳолисининг саломатлиги учун қанчалик ҳавфли? Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси, тиббиёт фанлари доктори Севара Убайдуллаева маълумот берди.
Севара Убайдуллаева ЖССТнинг маълумотларига кўра, дунё бўйича коронавирус билан касалланиш холатининг 53 фоизи Ҳиндистон аҳолисига тўғри келаётганини айтган. Шунигдек, Мукормикоз касаллиги ҳам ҳиндистонлик коронавирусга чалинганлар орасида аниқланаётгани ва ўлим ҳолатини кучайтираётгани ростлигини такидлаган.
Убайдуллаева шунингдек мукормикоз аслида қандай касаллик ва уни келтириб чиқарадиган асосий омиллар ҳақида ҳам гапирган.
“Мукормикоз бу замбуруғлар туркумига мансуб инфецион омил бўлиб, у иссиқ ўлкаларда кўп учрайди. Инсон организмида касаллик учрашига сабаб иммунитетнинг пасайишидир, яъни коронавирус инфекцияси ҳам инсон иммунитетининг пасайишига кучли таъсир қилмоқда. Шу боис, коронавирус билан касалланганларда ҳам мукормикоз кузатилиш ҳолатлари учраб турмоқда. Олимларнинг фикрига кўра, иккинчи омил антибиотикларни узоқ муддат ёки ноўрин қабул қилиниши иммунитет пасайишига таъсир қилади ва бу ўз ўрнида мукормикоз ривожланишини келтириб чиқариши мумкин.
Инсон организмида мукормикоз, асосан, бурун, томоқ ва ҳалқумда кўпроқ жойлашиши маълум. Шу боис, аҳолимиздан доимий равишда карантин қоидаларига риоя қилишларини талаб қиламиз. Шу билан бирга вакцинация касалликдан ҳимояловчи ишончли омил эканини яна бир бор таъкидлаймиз”, дея такидлаган Убайдуллаева.
Сардор Тўланбоев