Олимпиадада 40 дан ортиқ спортчи коронавирусга чалинди – ЖССТ

Спорт

image

Парижда бўлиб ўтаётган Олимпиада ўйинларида 40 дан ортиқ спортчи COVID-19 билан касалланган. Бу ҳақда бугун, 6 август куни Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти матбуот котиби Мария Ван Керхове хабар берди.

Унинг сўзларига кўра, сўнгги ойларда кўплаб мамлакатларда мавсумдан қатъи назар COVID-19 билан касалланиш кўпайган. 

Маълум қилинишича, 5 нафар австралиялик сув полочиси, сузиш бўйича уч карра Олимпия чемпиони британиялик Адам Пити, австралиялик сузувчи Лани Паллистер,  Бельгия терма жамоасидаги бир нечта спортчиларда COVID-19 аниқланган.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ АҚШ Президенти Жо Байден ҳам коронавирусга чалинганди.

Зумрад Зарипова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

спорт Олимпиада коронавирус

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made