Байден коронавирусга чалинди
Олам
−
18 Июль
6596АҚШ Президенти Жо Байденда COVID-19 тести ижобий чиқди. Бу ҳақда Оқ уй матбуот котиби Карин Жан-Пьернинг кеча, 17 июль куни берган баёнотида айтилади.
“Бугун эртароқ Лас-Вегасдаги биринчи тадбиридан сўнг, Президент Байден COVID-19 учун синовдан ўтди ва натижа ижобий чиқди. У бир неча бор эмланган ва енгил аломатларга эга”, дейди Жан-Пьер.
Оқ уй матбуот котибининг аниқлик киритишича, Президент Делавэрдаги резиденциясига қайтиб, у ерда ўзини изоляция қилиб, давлат раҳбари сифатида ишлашда давом этади.
Байденнинг даволовчи шифокори Америка етакчисида тумов ва йўтал борлигини ҳамда унинг умумий аҳволи ёмонлашганини айтди.
“У биринчи тадбирда ўзини яхши ҳис қилди, аммо соғлиғи яхшиланмагани учун у COVID-19 учун тестдан ўтказилди ва натижа ижобий бўлди”, дейди шифокор Оқ уй томонидан эълон қилинган баёнотда.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Жо Байден соғлиғида муаммо бўлса, сайловдан воз кечиши мумкинлигини айтганди.
LiveБарчаси