Ҳиндистонда яна бир инфекция аниқланди

Олам

image

Ҳиндистоннинг Ғозиобод шаҳрида “оқ моғор” ва “қора моғор” инфекциялари ортидан “сариқ моғор” тарқалиши қайд этилди. Бу ҳақда “The Economic Times” хабар берган.  

Биринчи ҳолат ҳақида маҳаллий оториноларинголог Б.П. Тьяги маълум қилган. Шифокор, одатда судралиб юрувчи жонзотларда кузатилувчи ушбу касалликнинг одамларда учрашига биринчи марта тўқнаш келганини таъкидлаган. 

Шифокорнинг сўзларига кўра, бемор нимжонлик ва заифликдан, шунингдек иштаҳаси йўқлигидан шикоят қилган. Бемор бундан ташқари “оқ моғор” билан ҳам касалланган. 

Таъкидланишича, бемор икки ой давомида коронавирусдан даволанган ва саломатлиги яхшилана бошлаган. Бироқ 4 кун аввал юзининг ўнг томони шишган ва бурнидан қон кета бошлаган. Шифокор беморнинг аҳволини қониқарли деб аташ мумкин эмаслигини таъкидламоқда.

Аввалроқ, Ҳиндистонда “қора моғор” (мукормикоз) билан касалланганлар сони тўққиз мингга яқинлашгани маълум бўлганди. Қўзиқорин инфекцияси COVID-19 нинг ён таъсири сифатида пайдо бўлади. Шифокорларнинг фикрига кўра, бунинг сабаби коронавирусни даволашда ишлатиладиган стероидларда бўлиши мумкин. Касаллик коронавирусдан қутулгандан 12-18 кун ўтгач аниқланади. Тадқиқотларга кўра, мукормикоз билан касалланган барча беморлар диабетга чалинган, беморларнинг ҳеч бирида қонда шакар даражаси нормал бўлмаган. 

Шунингдек, Ҳиндистонда “қора моғор” эпидемияси фонида “оқ моғор” инфекцияси ҳам пайдо бўлган.


Мақола муаллифи

Теглар

Ҳиндистон инфекция

Баҳолаганлар

233

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг