Ҳиндистонда номаълум касаллик тарқалишининг тахминий сабаби айтилди

Олам

image

Ҳиндистоннинг Андхра-Прадеш штатидаги Элуру шаҳрида номаълум касалликнинг авж олишига қўрғошин ва никелдан заҳарланиш сабаб бўлиши мумкин. Ушбу моддалар беморларнинг қонидан топилган.

Бироқ, бу маълумотлар ҳали якуний эмас. Беморларнинг коронавирусга топширган тестида манфий натижа қайд этилган. 

"Расмийлар одамлар касал бўлиб қолган жойларга ташриф буюрганидан кейин биз бу касалликка сув ёки ҳавонинг ифлосланиши сабаб эмаслигини тахмин қилдик. Бу қандайдир сирли касаллик, фақат лаборатория таҳлилларигина унинг нима эканини кўрсатиб беради", деган штат Соғлиқни сақлаш вазирлиги.

Эслатиб ўтамиз, Андхра-Прадеш штатидаги Элуру шаҳрида номаълум касаллик авж олган эди. Одамлар кучли бош оғриғи, бош айланиши ва кўнгил айнишидан шикоят қилган. 500 дан ортиқ одам тиббий ёрдамга мурожаат қилган, улардан бири вафот этган


Мақола муаллифи

Теглар

ҲИНДИСТОН

Баҳолаганлар

497

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг