Ҳиндистонда бир вақтнинг ўзида 206 мингдан ортиқ одам китоб ўқиди

Олам

image

Ҳиндистоннинг Тамилнад штати Эрод округида бир вақтнинг ўзида китоб ўқиш бўйича янги жаҳон рекорди қайд этилди. Ушбу йирик акцияда 206 минг 706 киши иштирок этди. Бу ҳақда ANI News хабар берди.

Қайд этилишича, 2026 йил 31 июлдан 12 августгача бўлиб ўтган 22-Эрод китоб фестивали давомида муваффақиятли тарзда тарихий жаҳон рекорди ўрнатилган. Китоб фестивали ташкилотчилари округдаги ўқув юртлари, кутубхоналар ва жамоат жойларида 519 та майдонча ажратган, у ерда иштирокчилар ярим соат давомида бир вақтда бадиий ва илмий-оммабоп адабиётларни ўқиган.

Нашрнинг ёзишича, бундай кенг кўламли акцияни ўтказишдан асосий мақсад – рақамлаштириш даврида маҳаллий ҳокимият ва жамоат ташкилотларининг ёшлар ўртасида китобхонликни оммалаштириш ҳамда болаларнинг мобиль қурилмаларга қарамлигини камайтиришга бўлган интилиши бўлган.

Билдирилишича, бу каби ташаббуслар босма нашрларга бўлган қизиқиш ортиб бораётганини кўрсатмоқда: 2026 йилга келиб штатда саводхонлик даражаси 80 фоиздан ошган. Гиннеснинг рекордлар китоби расмий вакиллари барча регламент шартлари, жумладан, ҳар бир китобхоннинг қатъий ҳисобга олиниши ва сессиянинг бир вақтда бошлангани тўлиқ бажарилганини тасдиқлаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Андижон шаҳридаги “Бобур арена” стадионида 20 минг нафар иштирокчи бир вақтнинг ўзида “Андижон полькаси”га рақсга тушгани ва Гиннесснинг рекордлар китобига киритилгани ҳақида хабар берилган эди. 


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг