Ҳиндистонда 50 га яқин одам тошқин қурбони бўлди (фоторепортаж)

Олам

image

Ҳиндистон шимолидаги Уттараханд штатида кучли ёғингарчилик туфайли юзага келган тошқин ва кўчкилар оқибатида камида 46 киши ҳалок бўлди.  

“Ёмғир билан боғлиқ ҳодисалар натижасида Уттарахандда қурбонлар сони 46 кишига етди, 11 киши бедарак йўқолди, 12 киши жароҳатланди”, деган Табиий офатлар оқибатларини бартараф этиш бўлими котиби С.А. Муругесан. 

Штат раҳбари Пушкар Сингх Дҳамига кўра, штат ҳукумати томонидан қурбонларнинг оилаларига 400 минг рупий (5,3 минг доллар) миқдорида товон пули тўланади, уйидан айрилганларга эса 190 минг рупий (2,5 минг доллар) берилади.

 

Таъкидланишича, штатга ёғган кучли ёмғир кўчкилар ва тошқинларга олиб келган, бир қанча аҳоли пунктлари билан алоқа узилган. Найнитал курорт шаҳри, шунингдек Ҳимолай тоғ этакларида жойлашган Каладҳунги, Халдвани ва Бхавали шаҳарлари билан алоқа бутунлай узилган. 

Ҳиндистонлик метеорологлар келгуси бир неча кун давомида кучли ёмғир ёғиши ҳақида огоҳлантирган ва аҳолига хавфсизлик нуқтаи назаридан уйларини тарк этмасликни маслаҳат берган. 

Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Моди Уттараханддаги вазиятдан хабардор эканини айтган ва жароҳатланганларга тезроқ соғайиб кетишини тилаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Ҳиндистон кўчки тошқин

Баҳолаганлар

79

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг