Ҳаж зиёратчиларининг биринчи гуруҳи Тошкентга қайтди
Жамият
−
15 Июль 2022
14841Бортида илк 245 нафар зиёратчи билан Жиддадан учган “Uzbekistan Airways” миллий авиакомпаниясининг самолёти кеча, 14 июль куни маҳаллий вақт билан соат 21:50 да Тошкент халқаро аэропортига қўнди. Бу ҳақда “Uzbekistan Airports” АЖ Матбуот хизмати маълум қилди.
Зиёратчилар пойтахт аэропортининг учиб келиш залида кутиб олинган ва махсус автобусларда “Новза” жоме масжидига етказилган. Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳам зиёратчиларнинг яқинларига терминал ва аэропорт олди ҳудудларида тирбандликларни олдини олиш мақсадида аэропортда эмас, балки “Новза” жоме масжиди олдида кутиб олишни тавсия қилган.
Маълумот учун, ҳожиларни Ўзбекистонга қайтариш учун 14-31 июль кунлари Жиддадан Тошкент, Наманган, Қарши, Самарқанд, Бухоро, Урганч ва Нукусга жами 45 та рейс амалга оширилиши режалаштирилган.
LiveБарчаси