Ҳайвонот боғида айиқ ишчини ўлдиргани видеоси эълон қилинди

3-саҳифа

image

Аввалроқ, жорий йилнинг 3 январь куни Андижон вилояти, Хўжаобод туманида жойлашган ҳайвонот боғи ишчиси айиққа овқат бериш мақсадида унинг қафасига кирган вақтда унга йиртқич ташлангани ва бўйин қисмидан тишлаши оқибатида оғир тан жароҳати олиб, ҳодиса жойида вафот этгани ҳақида хабар берган эдик.

Ушбу даҳшатли ҳолат тасвирланган видео тасвирлари эълон қилинди. 

Тасвирлардан кўриш мумкинки, айиққа овқат бериш учун кирган ходим қулфланмаган қафасдан чиқиб келган айиқни кўриб саросимага тушади ва уни айланиб ўтган ҳолда эшикдан чиқиб кетишга ҳаракат қилади. Бироқ унинг кескин ҳаракатларидан таъсирланган айиқ унга ҳужум қилади. Бошқа ходимлар воқеа жойига айиқ ҳужумидан уч дақиқа ўтиб етиб келган ва уринишлардан сўнг айиқни оғир жароҳат олган ходимдан узоқлаштиришга муваффақ бўлган.


Мақола муаллифи

Теглар

Андижон айиқ Ҳайвонот боғи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг