Ҳасанбой Дўсматов нега финалда жангга чиқишдан бош тортди?
Спорт
−
13 Декабрь 2022
22858Айни кунларда Тошкент шаҳрида бокс бўйича Ўзбекистон чемпионати баҳслари давом этмоқда. Эртага, 14 декабрь куни турнирнинг финал жанглари ўтказилади.
Мусобақада -51 кгда жангларга киришган Рио Олимпиадаси чемпионати Ҳасанбой Дўсматов ярим финалда Фарғона вакили Абдумажид Манноповдан устун келиб, финал йўлланмасига эга чиқди, аммо Дўсматов финалда жанг қилишдан бош тортди. Сабаби финалнинг иккинчи иштирокчиси Ҳасанбойнинг укаси Фарёзбек Дўсматов бўлди.
Ҳасанбой Дўсматов нега финал жангида рингга чиқмаслигига изоҳ берди.
“11 ё 12-марта Ўзбекистон чемпионатида қатнашишим. Укам Фарёзбек ҳали ёш. Уни қўллаб-қувватлаш, боксдаги кейинги фаолиятига далда ва руҳий қувват бағишлаш учун кумуш медаль билан кифояланмоқчиман”, дейди Ҳасанбой.
Эслатиб ўтамиз, Ҳасанбой Дўсматов Иорданиянинг Амман шаҳрида ўтказилган Осиё чемпионатида ғолиб бўлганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь