Ҳаммаси ёлғон. Улар Беларусга юборилган – Лукашенко Москвага эътироз билдирди
Олам
−
04 Август 2020
11514Беларусга вазиятни издан чиқариш учун қўлга олинган россияликлардан ташқари яна бир бўлинма юбориган. Бу ҳақда Президент Александр Лукашенко халққа ва парламентга мурожаатида айтиб ўтди.
“Бугун жанубга ташланган яна отряд ҳақида хабар келди. Биз югуриб уларни ўрмонда ушлашимиз керак. Биз уларнинг барчасини қўлга оламиз”, деган Беларусь раҳбари.
Шунингдек, у қўлга олинган россияликлар мамлакатда транзит мақсадида бўлмаганини, айнан Беларусга юборилганини қўшимча қилди.
“Истанбул, Венесуэла, Африка ва Ливия ҳақидаги гапларнинг ҳаммаси ёлғон. Улар махсус Беларусь учун юборилгани ҳақда кўрсатма берди. Буйруқ шундай бўлган – кутинг”, деди Лукашенко.
Давлат раҳбари Россия томонни россияликларнинг қўлга олиниши билан боғлиқ фактларни сохталаштирмасликка чақирди.
Эслатиб ўтамиз, Минск чеккасидаги санаторийда “Вагнер” хусусий ҳарбий компаниясининг 32 нафар жангиси қўлга олинди. Яна бир россиялик Беларусь жанубида ушланган. Мамлакат ҳуқуқ-тартибот идоралари уларга нисбатан террорчилик акти уюштиришга уриниш айблови билан жиноий иш очган. Россияликлар 20 йилга қамалиши мумкин.
Расмий Москва россияликлар Беларусь орқали Туркияга кетаётганини, улар хусусий қўриқлаш компанияси ходимлари эканини айтиб чиқди. Беларусь мазкур воқеалар фонида Россия билан чегарада йирик ҳарбий йиғин ўтказишни режа қилди.
Хуллас, ҳар икки томон ўз важини айтди. Аммо иттифоқчи давлатлар муносабати сўнгги вақтларда яхши эмаслиги ҳеч кимга сир бўлмай қолган.