ҲАМАС ва Исроил тинчлик келишувига яқин
Олам
−
18 Ноябрь 2023
9561ҲАМАС ва Исроил гуманитар тинчлик ўрнатиш бўйича келишувга яқин турибди. Бу ҳақда машҳур араб телеканаллари "Al Arabiya" ва "Al Hadath" ўз манбаларига таяниб, хабар бермоқда.
Унга кўра, маълум шартлар асосида 48 соат ичида ҲАМАС ҳаракати ва Исроил ўртасида уч кунлик тинчлик келишуви тузилиши мумкин.
Бунинг учун ҲАМАС Исроил томонидан ҳибсда сақланаётган 50 нафар фаластинлик эвазига худди шунча гаровга олинганларни озод қилиши керак.
Бундан ташқари, БМТ назоратида Ғазо секторига ёқилғи ва гуманитар ёрдам етказиб бериш ҳам кўзда тутилган.
Телеканал инсайдерларининг қўшимча қилишича, АҚШ Тель-Авивга ушбу келишувни маъқуллаш учун босим ўтказмоқда.
Маълумот ўрнида, Исроил ва ҲАМАС ўртасидаги уруш 41 кундан буён тингани йўқ.
Аввалроқ, Исроил кучлари “Аш-Шифа” шифохонасидаги барчага, жумладан, шифокорлар, беморлар ва кўчирилганларга тиббий мажмуани эвакуация қилиш учун бир соат вақт бергани ҳақида ёзгандик.
LiveБарчаси