Исроил “Аш-Шифа” шифохонасига эвакуация учун бир соат вақт берди
Олам
−
18 Ноябрь 2023
4208Исроил кучлари “Аш-Шифа” шифохонасидаги барчага, жумладан, шифокорлар, беморлар ва кўчирилганларга тиббий мажмуани эвакуация қилиш учун бир соат вақт берди. Бу ҳақда манбаларига таяниб, “Al Jazeera” телеканали хабар берди.
Бироқ, шифохона ходимларининг айтишича, тиббиёт мажмуасидаги одамларнинг барчасини бир соат ичида эвакуация қилишнинг иложи йўқ. Чунки уларда беморлар ва эрта туғилган чақалоқларни жанубга олиб бориш учун тез ёрдам машиналари мавжуд эмас.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ “Al Hadath” телеканали исроиллик ҳарбийлар ҳеч кимга тиббиёт муассасаси биноси ва унга туташ биноларни тарк этишига рухсат бермаётганини хабар қилганди. Шифохонани тарк этишга уринган ҳар бир киши зудлик билан ҳибсга олинган ва Исроил ҳарбийлари уларни сўроқ қилган. Телеканал “Аш-Шифа”да қамалган ҳар бир киши сув, озиқ-овқат ва дори-дармонлардан маҳрум бўлганлиги сабабли ўлим хавфига дуч келиши ҳақида огоҳлантирган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь