Исроил Ғазодаги энг йирик шифохонада ҳарбий операция бошлади

Олам

image

Исроил мудофаа кучлари томонидан Ғазо секторидаги энг йирик "Аш-Шифа" шифохонасида ҲАМАС ҳаракати аъзоларига қарши “мақсадли” ва “самарали” операция ўтказаётгани айтилди. Бу ҳақда мудофаа кучларининг Telegram-каналида маълум қилинди.

Исроил ҳарбийларига кўра, ҲАМАСнинг асосий қўмондонлик пунктларидан бири тиббиёт муассасаси ҳудудида ер остида жойлашган.

Исроил мудофаа кучлари тинч аҳолига эмас, жангариларга қарши курашаётганини иддао қилиб, шифохонани кенг кўламли эвакуация қилишда ёрдам кўрсатаётгани ҳамда раҳбарият билан мунтазам алоқада бўлаётганини қайд этган.

Шунингдек, мудофаа кучлари бир кун олдин ҲАМАСни шифохонадан ҳарбий мақсадларда фойдаланиш объектга хавф туғдириши ҳақида огоҳлантирган ва уни тўхтатишни талаб қилган, аммо ҳеч қандай ўзгариш бўлмаган.

Маълумотларга кўра, ҳужум шифохонанинг ғарбий қанотидан амалга оширилган.

“Al Jazeera” телеканали мухбири воқеа жойидан хабар беришича, “Аш-Шифа” шифохонасининг асосий ҳовлисида Исроил танклари бор, мамлакат армияси аскарлари шифохона биноларидан бирига кирган. Шифохона мажмуаси ҳудудида қанча одам борлиги ҳақида аниқ маълумотлар йўқ.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ғазо секторидаги энг йирик “Аш-Шифа” шифохонасида ёқилғи етишмаслиги сабабли тиббиёт ходимлари операцияларни тўхтатганди.


Мақола муаллифи

Теглар

ҲАМАС Аш-Шифа

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг