Ҳакамнинг онасини фоҳиша деб атаган футболчи 8та ўйинга дисквалификация қилинди

Спорт

image

Асли бразилиялик бўлган “Атлетико” клуби ҳужумчиси Диего Коста Испания футбол федерацияси томонидан 8та ўйинга дисквалификация қилинди.

Маълумотларга кўра, Испания терма жамоаси форварди “Барселона”га қарши ЛаЛиганинг 32-тур учрашувида ишлаган ҳакам Хесус Хиль Мансанони ҳақорат қилган.

Ҳужумчи учрашувнинг биринчи таймидаёқмайдондан четлатилган эди. Мансано ўзининг ўйиндан кейинги ҳисоботида, футболчи унинг онасини сўкканини ёзган. Диего Коста бу айбловларни тан олмади. Бироқ, унинг айби тўлиқ исботланган, чунки футболчининг товуши ҳакам микрофонидан эшитилган.

Маълумот учун, ўша баҳсда Костанинг четлатигач, "Атлетико" "Барселонага" 0:2 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйган эди.

Энди Диего Коста мавсумнинг қолган қисмини тўлиқ майдондан ташқарида ўтказади.


Мақола муаллифи

Теглар

Атлетико Диего Коста

Баҳолаганлар

50

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг