Ҳабибнинг жанг қўлқоплари катта суммага сотилди

Спорт

image

Ultimate Fighting Championship (UFC) собиқ чемпиони Ҳабиб Нурмуҳаммедовнинг жанг қўлқоплари Eagles Sports Management бош директори Магомед Магомедов томонидан Instagram ижтимоий тармоғида ташкил этилган кимошди савдосида 20 минг АҚШ долларига сотилди. Тушган маблағлар “Tooba” хайрия дастурини қўллаб-қувватлаш учун сарфланади. Бу ҳақда хайрия дастури матбуот хизмати хабар берди.

“Енгил вазн тоифасида енгилмас UFCC чемпиони Ҳабиб Нурмуҳаммедов имзолаган кўргазмали лот 20 минг долларга сотилди. Харидор ўз номини ошкор қилишни истамаган. Кимошди савдосидан тушган маблағ “Tooba” хайрия дастурини қўллаб-қувватлаш учун сарфланади, унинг элчиси Ҳабиб Нурмуҳаммедов”, дейилади хабарда.

Таъкидланишича, бошланғич ставка 100 минг рубль иштирокчилар томонидан 10 мартадан ортиқ кўтарилган. Ташкилотчининг сўзларига кўра, лотни сотиб олишда энг катта иштирокни Россия ва Туркия резидентлари кўрсатган.

Нурмуҳаммедов фаолиятини 2019 йилда якунлаганди. Унинг ҳисобида 29 ғалаба мавжуд. Кейинчалик спортчи жанговар лойиҳаларда, ҳатто, мураббий сифатида иштирок этишни ҳам тўхтатган.


Мақола муаллифи

Теглар

Ҳабиб Нурмуҳаммедов Ultimate Fighting Championship

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг