ҲАМАС Исроил билан маҳбуслар алмашинувини кейинга қолдирди

Олам

image

Жорий ҳафта охирида Исроил ва ҲАМАС ўртасида бўлиб ўтиши керак бўлган маҳбуслар алмашинуви Исроил ўт очишни тўхтатиш келишуви бўйича ўз мажбуриятларини бажармагани учун кейинга сурилди. Бу ҳақда ҲАМАСнинг ҳарбий қаноти “Иззад-Дин ал-Қассам” бригадаси воизи Абу Убейда баёнот берди.

Унинг айтишича, 15 февралга белгиланган маҳбуслар алмашинуви Исроил ўз мажбуриятларини бажармагунча ва ўтган ҳафталар учун ретроактив товон тўламагунча номаълум муддатга қолдирилган.

Абу Убайданинг сўзларига кўра, агар Исроил сулҳ битими бандларига амал қилса, Фаластин томони келишувларга амал қилади.

Эслатиб ўтамиз, 2025 йилнинг 16 январь куни Исроил, ҲАМАС, АҚШ ва Қатар вакиллари Доҳада Ғазо секторида гаровга олинганларни озод қилиш ва ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувни расман имзолаганди. Келишув 19 январь куни кечқурун кучга кирди ва ҲАМАС уч нафар шахсдан иборат биринчи асирлар гуруҳини озод қилди. Исроил эса 90 фаластинлик маҳбусни озод қилган.

25 январь куни сулҳ келишувининг биринчи босқичи доирасида асир алмашишнинг иккинчи раундида Ғазо секторида сақланаётган тўрт нафар исроиллик аёл эвазига Исроил қамоқхоналарида сақланаётган 200 нафар фаластинлик озод қилинди. 1 февраль куни ҲАМАС гаровдаги 3 нафар исроилликни, Исроил эса 183 нафар фаластинлик маҳбусни озод қилди. 8 февралда ҲАМАС уч нафар гаровга олинган исроилликни, Исроил эса 183 нафар фаластинлик маҳбусни озод қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Исроил ҲАМАС

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг