Зоминдаги ўрмон ёнғини ўчирилди
Олам
−
01 Август 2021
7590Хабарингиз бор, бугун, 1 август куни соат 10:40 ларда Жиззах вилояти Зомин туманида тоғли ҳудудда ёнғин бошланганди. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги оловни ўчириш ҳаракати бошланганини маълум қилганди.
Вазирликнинг маълум қиишича, айни вақтда ёнғин бутунлай ўчирилган. Ёнғин жами 80 гектар майдонга тарқалиб, қуруқ ўт ва дарахтлар ёнган.
Ёнғинни ўчириш учун Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардия, Мудофаа вазирлиги, Чегара қўшинлари, Давлат ўрмон хўжалиги қўмитаси, 14 та ёнғин ўчириш экипажи ва 1 та ёнғин қутқарув отряди, 4 та вертолёт жалб этилди.
Маълум қилинишича, ёнғин соат 18:20 батамом ўчирилди. Барча жараён ФВВ мутахассислари томонидан мувофиқлаштирилиб борилди.
“Тегишли идораларнинг куч воситаларининг ўз вақтидаги харакатлари натижасида ёнғин яқин атрофдаги аҳоли пунктларига ўтмади”, дейилади вазирлик хабарида.
Аввалроқ, ўрмон ёнғини юз берган Зоминда ёмғир бошлангани ҳақида хабар берган эдик.