“Зомин” санаторийси яқинида ўрмон ёнғини бошланди (видео)
3-саҳифа
−
01 Август 2021
14947Бугун, 1 август куни Жиззах вилояти Зомин тумани “Дуоба” ҚФЙ Ўриклисой қишлоғи ҳудудидаги дала майдонида ёнғин содир бўлди. Вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармасига соат 10:40 ларда ёнғин ҳақида хабар тушган.
Ҳозирда ёнғин жойига 4 та ёнғин-қутқарув бўлинмаси ҳамда 24 нафар шахсий таркиб чиқиб кетган.
Маълум қилинишича, дастлабки бўлинмалар ёнғин жойига етиб борган ва ёнғинни ўраб олиш ишлари бошланган. Ҳодиса тафсилотлари тўғрисида қўшимча маълумот берилади.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеолардан ёнғин тоғ ёнбағрида бошлангани кўринади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь