“Зомин” санаторийси яқинида ўрмон ёнғини бошланди (видео)
3-саҳифа
−
01 Август 2021 17654 1 дақиқа
Бугун, 1 август куни Жиззах вилояти Зомин тумани “Дуоба” ҚФЙ Ўриклисой қишлоғи ҳудудидаги дала майдонида ёнғин содир бўлди. Вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармасига соат 10:40 ларда ёнғин ҳақида хабар тушган.
Ҳозирда ёнғин жойига 4 та ёнғин-қутқарув бўлинмаси ҳамда 24 нафар шахсий таркиб чиқиб кетган.
Маълум қилинишича, дастлабки бўлинмалар ёнғин жойига етиб борган ва ёнғинни ўраб олиш ишлари бошланган. Ҳодиса тафсилотлари тўғрисида қўшимча маълумот берилади.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеолардан ёнғин тоғ ёнбағрида бошлангани кўринади.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь