Зоминда ўрмон ёнғини ортидан ёмғир ёға бошлади

3-саҳифа

image

Аввалроқ Жиззах вилоятининг Зомин туманининг тоғли ҳудудида ўрмон ёнғинлари бошлангани ҳақида хабар берган эдик. Ёнғин “Зомин” санаторийсига яқин ҳудудда бошланганди.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарларга кўра, ёнғин дастлаб ўт ўчирувчилар ҳаракатига қарамай кенгайган ва аҳоли яшаш пунткларига яқинлашган. Бироқ орадан кўп вақт ўтмай ёнғин бошланган ҳудудда ёмғир ёға бошланган. 

Воқеа жойидан тасвирга олинган видеоларда кучли ёмғир ёғаётгани айтилган.

Эслатиб ўтамиз, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ёнғинни ўчириш учун дастлаб 4 та ёнғин-қутқарув бўлинмаси ҳамда 24 нафар шахсий таркибни жалб қилганди. Кейинроқ эса яна қўшимча 350 дан ортиқ шахсий таркиби Мудофаа вазирлигидан 4 та вертолёт шунингдек, Миллия гвардия, Ички ишлар, Давлат экология қўмитаси ҳамда бошқа ташкилотларнинг куч ва воситалари жалб этилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

ёнғин Жиззах

Баҳолаганлар

157

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг