ФВВ Зоминдаги ўрмон ёнғинини ўчиришга қўшимча кучларни жалб қилди
Crime
−
01 August 2021 11175 1 minute
Аввал хабар берганимиздек, бугун, 1 август куни Жиззах вилояти Зомин тумани “Дуоба” ҚФЙ Ўриклисой қишлоғи ҳудудидаги дала майдонида ёнғин бошланди.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳолат юзасидан қўшимча маълумот берди.
Унга кўра, айни вақтда ёнғин ҳудудининг кенгайиб кетишининг олдини олиш ва уни бутунлай ўчириш учун Фавқулодда вазиятлар вазирлигидан яна қўшимча 350 дан ортиқ шахсий таркиби Мудофаа вазирлигидан 4 та вертолёт шунингдек, Миллия гвардия, Ички ишлар, Давлат экология қўмитаси ва бошқа ташкилотларнинг куч ва воситалари жалб этилди.
Ҳодиса тафсилотлари тўғрисида қўшимча маълумот берилади.
Live
All