Златан Ибрагимович иштирокида хайрлашув ўйини ўтказилади

Спорт

image

Швециялик афсонавий ҳужумчи Златан Ибрагимович терма жамоаси сафида хайрлашув ўйинини ўтказади. Бу ҳақда Швеция футбол федерацияси матбуот хизмати хабар берди.

8 июнь куни ўртоқлик ўйини режалаштирилган бўлиб, ўша куни Швеция Сербия билан тўқнаш келади. Бу ўйин Ибрагимович учун хайрлашув баҳси бўлади.

“Сербияга қарши ўйин кузги рақобатбардош ўйинлар олдидан муҳим аҳамиятга эга. Бундан ташқари, Златан Ибрагимовични чиройли кузатиб қўйиш учун аренани тўлдирамиз. Сиз буни ўтказиб юбормаслигингиз керак”, дейилади федерация хабарида.

Маълумот учун, 42 ёшли Ибрагимович 2001-2023 йиллар давомида Швеция терма жамоаси сафида умумий 122 та ўйин ўтказиб, 62 марта рақиблар дарвозасини ишғол қилган. У фаолияти давомида Нидерландия, Испания, Италия ва Франция чемпионатларида ғолиб бўлган.


Мақола муаллифи

Теглар

Швеция Златан Ибрагимович

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made