Журналист Сурия Магдиева вафот этди

Жамият

image

Бугун, 5 октябрь куни “Даракчи” газетасининг русча нашрида фаолият юритган журналист Сурия Магдиева оламдан ўтди. Бу ҳақда нашрнинг ўзи хабар берди.

“У ҳеч ҳам чарчамайдиган, серҳаракат, республикадаги барча тадбирларда фаол,  жамоада барчага меҳрибон ва ақлли инсон эди. Сурия Магдиеванинг ижоди газета саҳифаларида, унинг ёрқин сиймоси эса қалбимизда абадий қолади”, дейди унинг жамоадошлари. 

Марҳума "Наманган ҳақиқати" ва “Даракчи плюс” газеталарида ишлаган. У ижтимоий соҳа, коммунал хизматлар, соғлиқни сақлаш, инклюзив таълимга оид долзарб мавзуларни ёритган. Журналист сон-саноқсиз интервьюларидан тортиб, пресс-турларда ва матбуот анжуманларида фаол иштироки билан ҳамкасбларининг хотираларида қолди.


Мақола муаллифи

Теглар

журналист Сурия Магдиева

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг