Жуда таниқли шахс – Гвардиола МЮнинг янги мураббийи ҳақида  

Спорт

image

“Манчестер Сити” бош мураббийи Пеп Гвардиола Ральф Рангникнинг “Манчестер Юнайтед” мураббийлигига тайинланишига ўз муносабатини билдирди.

“Лейпциг”нинг собиқ устози МЮнинг вақтинчалик мураббийига айланади ва яқин орада иш бошлайди.

“Мен уни яхши танимайман ва бир марта телефонда гаплашганман. Рангник “Лейпциг” учун ажойиб ишлар қилганини яхши биламан. У Германияда катта тажрибага эга ва жуда таниқли шахс, лекин шахсан мен у билан учрашмаганман”, дейди Гвардиола.

Эслатиб ўтамиз, “Ливерпуль” мураббийи Юрген Клопп Ральф Рангник “Қизил иблислар” жамоасига келаётганидан ҳавотирда эканини айтиб ўтган эди.

Маълумот учун, жорий йилнинг “Манчестер Юнайтед” Оле-Гуннар Сульшерни истеъфога чиқарган эди. Унинг лавозимини собиқ футболчи Майкл Керрик эгаллади. Манкунианликлар Англия Премьер лигаси турнир жадвалида 12-турдан сўнг, 17 очко билан еттинчи ўринда бормоқда.


 


Мақола муаллифи

Теглар

Сульшер АПЛ МЮ Гвардиола Клопп Рангник

Баҳолаганлар

164

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made