Италия терма жамоаси Гвардиола билан музокара ўтказди

Спорт

image

Италия футбол федерацияси (FIGC) раҳбарияти ўтган ҳафта охирида Барселона шаҳрида Пеп Гвардиола билан миллий терма жамоа бош мураббийлиги масаласини муҳокама қилди. Бу ҳақда “Sky Sport Italia” хабар берди.

Манбага кўра, FIGC техник директори Паоло Малдини ҳамда федерация маслаҳатчиси Леонардо “Манчестер Сити”ни тарк этган испаниялик мутахассис билан учрашув ўтказган.

Федерациянинг янги раҳбари Жованни Малагонинг таъкидлашича, миллий терма жамоа бош мураббийлиги учун номзодлар рўйхати фақат Роберто Манчини ва Андреа Пирло билан чекланмайди.

Италия терма жамоаси учинчи марта кетма-кет Жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга кирита олмаганидан сўнг бош мураббий Женнаро Гаттузо лавозимидан озод этилди. 

Шунингдек, федерация раҳбариятида ҳам ўзгариш бўлиб, Жованни Малаго Габриэле Гравина ўрнини эгаллади.

Маълумот учун, Пеп Гвардиола футболчилик фаолияти давомида 2001-2003 йилларда Италияда “Брешиа” ва “Рома” клублари сафида тўп сурган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Пеп Гвардиола “Манчестер Сити”ни тарк этганидан сўнг Италия миллий терма жамоасини бошқариш таклифини олганлиги ҳақида маълумот берилганди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг