ЖССТ ўзбекистонликлар эмланаётган вакцина хавфсизлигини ўрганмоқда

Саломатлик 4772
image

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) жорий йилнинг июнь ёки июль ойларида Россиянинг “Спутник V” вакцинаси хавфсизлигини ўрганиб, хулосаларини беради. Бу ҳақда ЖССТ мутахассиси Марианжела Симао маълум қилган.

“Бизнинг жамоамиз сўнгги икки ҳафта ичида Россияда бўлади ва клиник синовларни баҳолайди. 10 майдан июнь ойининг биринчи ҳафтасигача биз маҳсулотни текширамиз”, деган эксперт. 

Унинг таъкидлашича, ЖССТда ҳали ҳам вакцина ҳақида “тўлиқ маълумот” йўқ.

“Аммо биз буни “жараёнда маълумотларни тақдим этиш” деб атаймиз. Ишлаб чиқарувчи аллақачон бошланган баҳолаш жараёнидаги маълумотларни қўшиши мумкин”, дея таъкидлаган Симао.

Россиянинг “Спутник V” вакцинаси ўтган йил 11 августда рўйхатдан ўтказилган ва коронавирусга қарши биринч вакцинага айланган. Ишлаб чиқувчиларнинг фикрига кўра унинг самарадорлиги 97,6 фоизни, 65 ёшдан ошган кўнгиллилар учун эса 91,8 фоизни ташкил этади. Шу билан бирга, препарат касалликнинг оғир босқичидан 100 фоиз ҳимоя қилади. Вакцина 60 дан ортиқ мамлакатда рўйхатдан ўтказилган.

Маълумот ўрнида, жорий йилнинг 28 апрелидан Ўзбекистонда аҳолини коронавирусга қарши эмлаш жараёнида “Спутник V” вакцинадан ҳам фойдаланиш бошланди.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 180
Рейтинг: 3
t
×