Жозе Моуриньо турк клубини бошқарадиган бўлди
Спорт
−
01 Июнь
4137Португалиялик мураббий Жозе Моуриньо “Фенербахче” клуби билан икки йиллик шартнома борасида келишувга эришди. Бу ҳақда футбол журналисти Фабрицио Романо ўзининг Х'даги саҳифасида маълум қилди.
Моуриньо 2024 йилнинг январидан бери “Рома”дан истеъфога чиқарилганидан кейин клубсиз эди. Саудиянинг “Ал-Аҳли” ва “Ал-Иттиҳод” клублари мураббийга қизиқиш билдирганига қарамай, якунда Жозе Туркия вариантини танлади. Португалиялик мутахассис “Бавария”нинг таклифини кутди, бироқ немис гранди якунда бельгиялик Венсан Компанини мураббийлик постига олиб келди.
“Фенербахче”ни бу мавсумда шартномаси 30 июнгача давом этадиган Исмоил Картал бошқарди. Туркия клуби, шунингдек, “Милан” устози Стефано Пиолини ҳам таклиф этиш имкониятини кўриб чиқаётганди, лекин истанбулликлар Моуриньо номзодида тўхталди.
"Фенербаҳче" ортда қолган Туркия Суперлигасида 2-ўринни эгаллади. Жамоа Конференциялар лигасида чорак финалга қадар етиб боришни уддалади.
LiveБарчаси