Жошуа ва Уайтнинг реванш жанги бекор қилинди 

Спорт

image

Аввалроқ супер оғир вазнли боксчи Энтони Жошуа навбатдаги жангини жорий йилнинг 12 август куни Диллиан Уайтга қарши ўтказиши ҳақида хабар берган эдик. Бироқ Matchroom Boxing компаниясининг бугун, 5 август куни эълон қилган баёнотида мазкур жанг бекор қилингани айтилди. 

Унга кўра, 12 август куни бўлиб ўтадиган Энтони Жошуа ва Диллиан Уайт ўртасидаги реванш жанги Ихтиёрий антидопинг ассоциацияси (VADA) томонидан ўтказилган гиёҳванд моддаларни истеъмол қилиш тести натижалари асосида бекор қилинган. Гап шундаки, британиялик боксчи Диллиан Уайтнинг VADA'га топширган намуналари орқали унинг қонида таъқиқланган моддалар борлиги аниқланган. 

“VADA, Matchroom бокс комиссиялари ассоциацияси ва Британия бокс бўйича назорат кенгашини Диллиан Уайтнинг ижобий таҳлилий хулосаларини қайтариб берганлигини маълум қилади”, дейилади Matchroom Boxing баёнотида.

Манбаларга кўра, Matchroom Boxing худди шу санага Жошуа учун янги рақиб қидиришни бошлаб юборган. Бироқ воқеалар ривожи эндиликда андеркарддаги оғир вазнлилар жангидан бирини кечанинг марказий жанги мақомига кўчирилишини кўрсатмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Энтони Жошуа Диллиан Уайт

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг