Жошуа Кубрат Пулевни нокаутга учратди

Спорт

image

Британиялик боксчи Энтони Жошуа 12 декабрь, якшанба оқшомида Лондонда бўлиб ўтган бокс кечасида болгариялик Кубрат Пулевни мағлуб этди. Жошуа 12 раундлик жангнинг тўққизинчи раундида рақибини нокаутга учратди.

Ғалаба натижасида Жошуа Жаҳон бокс ассоциацияси (WBA), Бутунжаҳон бокс ташкилоти (WBO) ва IBF бўйича оғир вазн тоифасида жаҳон чемпиони унвонини ҳимоя қилиб, камарларни ўзида сақлаб қолди.

Маълумот учун, 31 ёшли Жошуанинг ҳисобида 24 ғалаба ва битта мағлубият мавжуд. 39 ёшли Пулевнинг ҳисобида эса, 28 ғалаба ва иккита мағлубият бор. Болгариялик боксчи учун бу галги мағлубият 2014 йил украиналик Владимир Кличкога ютқазганидан бери биринчиси бўлди.


Мақола муаллифи

Теглар

Жошуа Пулев

Баҳолаганлар

236

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made