Бугун Жалолов Жошуага қарши рингга чиқади

Спорт

image

Бугун, 22 февраль куни Болгарияда ўтказилаётган анъанавий “Странжа” халқаро турнирининг навбатдаги жанглари ўтказилади. Кун дастурида бир қатор Ўзбекистон вакиллари рингга кўтарилади.

+92 кг вазн тоифасида Токио-2020 Олимпиадаси чемпиони Баҳодир Жалолов америкалик Жошуа Эдвардс билан куч синашади. Мазкур жанг ғолиби кейинги босқичда қозоғистонлик Камшибек Кўнкабаев ва нидерландиялик Стан Бертенс қарама-қаршилиги ғолиби билан баҳс олиб боради.

Маълумот учун, Жошуа Эдвардс “Undefeated Boxing Academy” клуби аъзоси ҳисобланади. У бир неча бор мамлакат чемпионатларида совриндор бўлган. Баҳодир Жалолов эса 2018 йилдан буён профбоксда фаолият юритмоқда. Жалолов ҳисобида 12 та ғалаба мавжуд.


Мақола муаллифи

Теглар

Жалолов Жошуа

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг