Жалолов Олимпиадани ғалаба билан бошлади
Спорт
−
29 Июль
15078Париж шаҳрида ўтказилаётган Олимпиада ўйинларининг бокс баҳсларида ўзбекистонлик Баҳодир Жалолов норвегиялик Омар Шиҳага қарши рингга кўтарилиб, ғалаба қозонди.
Жалолов жангнинг биринчи ва учинчи раундида рақибини нокдаун ҳолатига тушириб қўйди. Иккинчи раундда ҳам Жалолов рақибига устунликни бермади.
Шундай қилиб, ўзбекистонлик боксчи турнирдаги биринчи жангида очколар ҳисобига кўра ғалаба қозониб, Олимпиаданинг чорак финалига чиқди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь