Жошуани енгган Жалолов азалий рақиби билан тўқнаш келади
Спорт
−
22 Февраль 2023
25546Бугун, 22 февраль куни Болгарияда мезбонлик қилааётган анъанавий “Странжа” халқаро турнирининг навбатдаги жанглари бўлиб ўтди. +92 вазн тоифасида ўзбекистонлик боксчи Баҳодир Жалолов америкалик Жошуа Эдвардсга қарши рингга чиқди.
Жанг тўлиқлигича Ўзбекистон вакилининг устунлигида ўтди. Баҳс якунида Баҳодир Жалолов ҳакамларнинг бир овозда чиқарган қарорига кўра ғалаба қозониб, кейинги босқичга йўл олди.
Қозоғистонлик Камшибек Кўнкабаев ва нидерландиялик Стан Бертенс ўртасидаги жангда Кўнкабаев 2-раундда нокаут эвазига зафар қучди.
Мусобақанинг ярим финал баҳсида Баҳодир Жалолов айнан Камшибек Кўнкабаев билан куч синашади. Жанг 23 февраль кунига белгиланган.
LiveБарчаси