Жошуанинг навбатдаги жанги санаси маълум бўлди

Спорт

image

Британиялик профессионал боксчи, собиқ жаҳон чемпиони Энтони Жошуанинг навбатдаги жанги санаси ва рақиби маълум бўлди. 

Жошуа 1 апрель куни америкалик Жермейн Франклинга қарши рингга чиқади. Жанг Лондондаги О2 аренасида ўтказилади.

Маълумот учун, Энтони 2022 йил 20 август куни украиналик Александр Усикка қарши реванш жангида ҳакамлар қарорига кўра имкониятни бой берганди. Жермейн Франклин эса 26 ноябрида британиялик Диллиан Уайтга қарши рингга кўтарилиб, мағлуб бўлганди. 

Эслатиб ўтамиз, 11 январь куни Жошуанинг навбатдаги рақиби австралиялик Демси Маккин бўлиши мумкинлиги хабар қилинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

бокс Жошуа

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг