Жорж Флойднинг “қотили” айбини тан олмаяпти
Олам
−
16 Апрель 2021
5182Афроамерикалик Жорж Флойдни ўлдиришда айбланаётган собиқ полиция ходими Дерек Шовен судда гувоҳлик беришдан бош тортди. Бу ҳақда "Associated press" хабар берган.
Кеча, 15 апрель куни ўтказилган суд мажлисида Шовен бешинчи тузатишга ишора қилган ва судьяга гувоҳлик бермаслигини айтган.
Шундан сўнг прокурор доктор Мартин Тобинни Флойднинг ўлимига полиция машинасидан чиққан углерод оксидидан заҳарланиш сабаб бўлиши мумкин деган назарияларни бекор қилишга чақирган.
Экспертнинг айтишича, афроамерикаликда ушбу модданинг даражаси энг кўпи билан 2 фоизни ташкил этган.
Агентликка кўра, агар Шовен гувоҳлик беришга қарор қилса, бу хавфли қадам бўлади. Прокуратура Флойднинг ўлими тасвирланган видеони қўйиб, собиқ полициячидан ҳар бир кадрни тушунтиришини сўраши мумкин.
Шовен устидан суд жараёни жорий йилнинг 29 март куни бошланган. У, хусусан, одам ўлдиришда айбланмоқда: агар ушбу моддада айбдор деб топилса, собиқ полициячи 40 йилгача озодликдан маҳрум қилиниши мумкин. Шовеннинг ўзи айбловларнинг бирортасини тан олмаяпти.
Маълумот ўрнида, ўтган йил 25 май куни Миннеаполисда 46 ёшли америкалик Жорж Флойд Шовен томонидан ўлдирилган. Интернетда собиқ полициячи Флойднинг бўйнига тиззасини босган ва у нафас ололмаётганини такрорлаган видеоролик кўплаб америкаликларнинг ғазабига сабаб бўлган. Полиция шафқатсизлигига қарши норозилик намойишлари Миннеаполисни, кейин Американинг бошқа шаҳарларини қамраб олган ва ҳатто, АҚШ ташқарисига ҳам тарқалган. Бир қатор шаҳарларда норозилик намойишлари тартибсизликларга, бузғунчилик ҳаракатларига, дўконларни ёқиш ва талон-торож қилишга, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари билан тўқнашувларга олиб келган.
LiveБарчаси
“Ўзкимёсаноат” АЖ бошқаруви раиси ўзгарди.
04 Декабрь
Доллар курси бироз пастлади.
04 Декабрь