Жомбойга янги солиқбоши тайинланди
Жамият
−
04 Август 2019
3718Самарқанд вилояти Жомбой тумани давлат солиқ инспекциясига янги раҳбар тайинланди. Шероз Эътиборович Азаматов туманнинг янги давлат солиқ инспекцияси бошлиғи бўлди.
Бунга қадар Шероз Азаматов Самарқанд вилояти давлат солиқ бошқармаси Ички аудит бўлими бошлиғи ўринбосари вазифасида ишлаган.
Эслатиб ўтамиз, Жомбой ва Самарқанд туманининг тўрт сектор раҳбарлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг Самарқанд вилоятига ташрифидан кейин лавозимдан олинганди.
Аввалроқ, Жомбой ва Самарқанд туманларига янги ҳоким ва ИИБ раҳбари тайинлангани ҳақида хабар берган эдик.
LiveБарчаси
Асад ҳокимияти ағдарилди.
08 Декабрь