Жоковичнинг Австралиядаги муаммоси ҳал бўлди

Спорт

image

Бугун, 10 январь куни Австралия ҳукумати “Катта дубулға” мусобақаларининг 20 карра чемпиони, дунёнинг биринчи рақамли теннисчиси Новак Жоковични депортация қилмасликка қарор қилди. Бу ҳақда “The Age” нашри хабар берди.

Австралия иммиграция вазирлиги тўрт соатлик музокаралардан сўнг ушбу қарорни қабул қилди. Шу билан бирга, Жоковичнинг визаси ҳали ҳам бекор қилиниши мумкинлиги, аммо бу яқин кунлар ичида содир бўлиши мумкинлиги қайд этилган.

Бундан аввал Новак Жоковичнинг визани бекор қилиш бўйича апелляцияси ўринли, деб топилган эди. 34 ёшли теннисчи ҳибсга олиниши ҳақида маълумотлар ҳам пайдо бўлган эди, бироқ бу тасдиқланмади.

Эслатиб ўтамиз, Australian open”да иштирок этиш учун яшил қитъага келган Новак визани расмийлаштириш билан боғлиқ хатолик туфайли қўлга олинди. Шундан сўнг у мамлакатга туристик виза бўйича киришга уриниб кўрди. Бироқ Новакнинг коронавирусга қарши эмлашдан тиббий озод этилгани бунга йўл қўймади. Теннисчи олти соатдан кўпроқ вақт давомида аэропортнинг алоҳида ҳудудида полиция назорати остида бўлган. Шундан сўнг, меҳмонхонага жойлаштирилган эди.

Маълумот учун, Жоковичнинг отаси Сержан Жокович Австралиядаги ўғли билан боғлиқ можаро ҳал этилмаган тақдирда, теннисчининг бутун оиласи ва мухлислари Сербия кўчаларига чиқишини маълум қилган эди.
 


Мақола муаллифи

Теглар

Катта Дубулға Жокович встралия

Баҳолаганлар

28

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг