Жокович 30 миллион евро йўқотиши мумкин

Спорт

image

Теннис бўйича “Катта Дубулға” туркумига кирувчи мусобақаларнинг 20 карра ғолиби Новак Жокович коронавирусга қарши эмлашга бўлган муносабати туфайли ўз ҳомийларидан келадиган 30 миллион долларни йўқотиши мумкин. Бу ҳақда “Tennis Head” нашри хабар берди.

Маълум қилинишича, Жоковичга ҳомийлик қилаётган компаниялар сербиялик теннисчи атрофидаги вазиятни диққат билан кузатиб боради. Агар дунёнинг биринчи рақамли ракетка устаси вакциналашнинг “асосий душмани” сифатида қабул қилинса, баъзи ҳомийлар у билан ҳамкорлик қилишдан бош тортиши мумкин, бу эса молиявий йўқотишларга олиб келади.

Эслатиб ўтамиз, Новак Жоковичнинг визани бекор қилиш бўйича апелляцияси ўринли, деб топилган ва депортация қилинмаслиги эълон қилинган эди. 

Маълумот учун, сербиялик 34 ёшли теннисчи Австралия очиқ чемпионатига тайёргарлик кўриш учун, ҳаттоки кортда ҳам машғулот ўтказди.


Мақола муаллифи

Теглар

Катта Дубулға Теннис Жокович Australian open

Баҳолаганлар

34

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг