Ёмғирдан қочиб, дўлга тутилган Жокович энди қамалиши мумкин

Спорт

image

Дунёнинг биринчи рақамли ракетка устаси Новак Жокович Австралияга кириш учун ёлғон маълумот бергани учун 12 ойгача қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин.  Бу ҳақда  “The Age” нашри хабар берди.

Маълум қилинишича, Жокович Австралияга кириш чоғида сўнгги 14 кун ичида бошқа мамлакатларда бўлмаганини айтган. Бу ёлғон маълумот экани аниқланди. Новак бу муддат ичида бир муддат Испанияда бўлган.

Автралияга киришда ёлғон маълумот бериш жиддий қоидабузарлик бўлиб, теннисчи 12 ойгача қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин. Бироқ, Жокович ҳужжатларни ўзи эмас, Австралия теннис уюшмаси вакиллари тўлдирганини таъкидлаган.

Эслатиб ўтамиз, Новак Жоковичнинг визани бекор қилиш бўйича апелляцияси ўринли, деб топилган ва депортация қилинмаслиги эълон қилинган эди. 

Маълумот учун, сербиялик 34 ёшли теннисчи Австралия очиқ чемпионатига тайёргарлик кўриш учун, ҳаттоки кортда ҳам машғулот ўтказди.
 


Мақола муаллифи

Теглар

Австралия Теннис Жокович Australian open

Баҳолаганлар

87

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made