Жиззахнинг собиқ “замҳокими” қамоқ муддати тугамай озодликка чиқдими?

3-саҳифа

image

Ижтимоий тармоқларда Жиззах вилояти ҳокимининг 7,5 йилга қамалган собиқ ўринбосари Акром Раҳмонқулов озодликка чиқарилгани ҳақида хабарлар тарқалди. QALAMPIR.UZ бунга аниқлик киритиш мақсадида Олий суд матбуот котиби Азиз Обидов билан боғланди. 

Унинг бизга маълум қилишича, Раҳмонқулов ҳозирда Тошкент вилоятидаги манзил-колонияда жазо ўтамоқда.

Маълумот учун, 2021 йилнинг 10 январь куни “Баракали қоракўл чорвадор” фермер хўжалиги томонидан Жиззах шаҳрининг “Зилол” маҳалласи Мустақиллик кўчасида қурилаётган кўп қаватли бино охирига етмай қулаб тушганди. Ҳодиса Президент Мирзиёевнинг Жиззах вилоятига ташрифи олдидан содир бўлган. 

Бино қулаши ортидан вилоят ҳокимининг қурилиш бўйича ўринбосари Акром Раҳмонқулов лавозимидан озод этилиб, унга нисбатан жиноий иш қўзғатилган.

Президент ушбу ҳолатга муносабат билдириб, Акром Раҳмонқуловни “президент сиёсатига хиёнат қилган”лигини айтган.

Мамлакат Бош прокурорига кўра, Акром Раҳмонқулов 2018 йилда лавозимга тайинлангач, уюшган жиноий гуруҳ тузиб, қарийб 20 млрд сўм бюджет маблағларини талон-торож қилган. 

2021 йил 29 декабрь куни Тошкент вилоят судида Акром Раҳмонқулов ва бошқаларга нисбатан очилган жиноят иши бўйича суд жараёни якунланиб, ҳукм ўқилди. Унга кўра, Акром Раҳмонкулов Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми “а”, “в” бандлари, 184-моддаси 3-қисми, 189-моддаси 1-қисми, 205-моддаси 2-қисми “а”, “б” бандлари, 207-моддаси 1-қисми, 209-моддаси 2-қисми “а”, “б” бандлари ва 243-моддасида назарда тутилган жиноятларни содир қилганликда айбдор деб топилиб, унга 2 йил муддатга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиниб, 7 йил 6 ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси ҳамда базавий ҳисоблаш миқдорининг 500 баравари миқдорида яъни, 111 500 000 сўм жарима жазоси тайинланди.


Мақола муаллифи

Теглар

Жиззах Акром Раҳмонқулов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made