Жиззахда янги аэродром қурилди (видео)
Жамият
−
23 Август 8522 2 дақиқа
Жиззах вилоятининг Арнасой туманида янги аэрадром қурилди. Бу ҳақда AvroRJ’s SKY хабар берди.
“L-410 ва ATR-72 минтақавий самолётларининг пайдо бўлиши билан Ўзбекистонда янги аэропортлар фаол ривожлана бошлади. Сўнгги йилларда дастлабки бортларни Зомин, Қўқон, Сариосиё қабул қилган бўлса, бугун уларга яна бир аэродром – Арнасой қўшилди”, дейилади хабарда.
Қайд этилишича, аэродром Айдаркўл бўйида жойлашган. Бу кўл XX аср ўрталарида ҳосил бўлиб, ўзига хос экотизимга айланган. Бугунги кунда у мамлакатнинг энг гўзал масканларидан бири бўлиб, у ерга одамлар дам олиш, балиқ овлаш ва табиий манзаралардан баҳраманд бўлиш учун ташриф буюрмоқда.
Аэродром параметрлари:
- Учиш-қўниш йўлагининг узунлиги: 1700 м × 30 м, курс 12/30;
- 2 та тўхташ жойи (АТР ва Л-410 учун);
- Терминал.
Янги йўлакни биринчи бўлиб CASA C295W ҳарбий транспорт самолёти синаб кўрган. Аэродром келажакдаги курорт мажмуаси учун транспорт марказига айланиб, ҳудудни сайёҳлар учун очилиши ва бу ерга сафарни максимал даражада кўпайиши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент вилоятида янги халқаро аэропорт қурилиши хабар қилинган эди. Транспорт вазири Илҳом Маҳкамовнинг сўзларига кўра, янги аэропорт амалдаги Тошкент халқаро аэропортидан 17 километр масофада, Тошкент–Самарқанд йўналишидаги мавжуд автомобиль йўли ва яқин келажакда барпо этиладиган пуллик автомагистралга яқин ҳудудда жойлашади.
Live
Барчаси