Жиззахда тиббиёт ходими калтакланди

Жамият

image

Ижтимоий тармоқларда Жиззах вилоятида тиббиёт ходими беморнинг яқинлари томонидан калтакланганига ҳақида хабарлар тарқалди. Маълумотларга кўра, ҳозирда шифокор хирургия бўлимида даволанмоқда. Мазукр ҳолатга Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий муносабат билдирди.

Маълум бўлишича, жорий йилнинг 23 август куни соат 12:06 да Жиззах вилоят Call-марказига Зомин тумани “Оқтепа” МФЙ Ж.Сулайманов кўчасида яшовчи фуқаро A.Б.га яқинлари томонидан чақириқ бўлган. Соат 12:10 да тез ёрдам бригадаси ушбу фуқаронинг яшаш хонадонига етиб борган.

4 дақиқада етиб борган шифокор 1939 йил туғилган беморни текширувдан ўтказгач, беморнинг умумий аҳволи оғир бўлганлиги сабабли шифохонада стационар шароитда ётиб даволаниши учун олиб кетиш кераклигини айтган. 

Лекин, беморнинг яқинлари бунга рухсат беришмаган. Шундан сўнг тез ёрдам бригадаси томонидан зарур биринчи тиббий ёрдам кўрсатилиб, керакли маслаҳатлар берилган.

Шу кунинг ўзида яна соат 13:42 да мазкур хонадондан яна қайта вилоят Call-марказига чақириқ бўлган. Туман тез ёрдам бригадаси соат 13:47 да беморнинг яшаш хонадонига етиб борган вақтда беморда биологик ўлим юз берганлиги маълум бўлган.

Тез ёрдам бўлими навбатчи фельдшери Э.И. ушбу ҳолат юзасидан тушунтириш бераётган вақтида беморнинг яқинлари томонидан калтакланган. Фельдшер Э.И. зудлик билан туман тиббиёт бирлашмаси қабул бўлимига олиб келинган вақтда у карахт ҳолда кўнгли айниб, қайд қилиши кузатилган. 

“Бемор тиббий текширувлардан ўтказилиб, шошилинч хирургия бўлимига ёткизилган. Унга ёпиқ бош мия чайқалиши, бўйин соҳаси юмшоқ тўқимларининг лат ейиши, тери ости гематомаси ташхиси қўйилган. Aйни пайтда беморга шифокорлар томонидан зарур тиббий муолажалар кўрсатилмоқда”, дейилади вазирлик хабарида.

Мазкур ҳолат юзасидан туман ички ишлар бўлимга хабар берилган бўлиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган вакиллари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмокда. Ушбу вазият Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан назоратга олинган.

Aҳрорбек Ҳайруллаев


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Жиззах тиббиёт ходими

Баҳолаганлар

84

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг