Жиззахда маст ҳайдовчи эр-хотиннинг ўлимига сабабчи бўлди

3-саҳифа

image

Жиззах вилояти Ғаллаорол туманида спиртли ичимлик таъсирида автомашина бошқариб, эр-хотиннинг ўлимига сабабчи бўлган ҳайдовчига ҳукм ўқилди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, воқеа 2024 йилнинг 31 октябрь куни содир бўлган. 29 ёшли фуқаро бошқа бир кишига тегишли ЗИЛ юк машинасини Оқтом маҳалласи ҳудудидан ўтган Ғаллаорол – Бахмал – Усмат йўналишида бошқариб бораётиб йўл ҳаракати қоидасига амал қилмаган.

Хусусан, қувиб ўтиш қоидасини бузиб, Damas йўналишига чиқиб кетган ва у билан тўқнашган. Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Жиноят ишлари бўйича Зомин тумани суди томонидан Ғаллаорол туманида ўтказилган суд мажлисида ҳайдовчи айбига тўлиқ иқрорлигини ва ўша куни спиртли ичимлик истеъмол қилганини билдирган.

Суд ҳукми билан судланувчи 9 йил муддатга озодликдан ва 3 йил муддатга автомашина бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинди. Шунингдек, жабрланувчининг қонуний вакилига қарийб 30 млн сўм зарарни ундириш белгиланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жиззах вилоятида Cobalt ҳайдовчиси йўлнинг белгиланган жойидан кесиб ўтаётган 13 ва 4 ёшли опа-сингилларни уриб кетган ва опа-сингилларнинг ўлимига сабаб бўлган ҳайдовчи қамалганди.


Мақола муаллифи

Теглар

ўлим эр-хотин Жиззах

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг