Жиззахда хотинини пичоқлаб ўлдирган “замдиректор” 14 йилга “кесилди”

Crime

image

Аввалроқ, Жиззах вилоятида мактаб директори ўринбосари Telegram’даги ёзишмалар сабаб хотинини ўлдириб қўйгани ҳақида хабар берган эдик.

Жиззах вилояти ИИБ Матбуот хизматининг хабар беришича, ҳолат юзасидан очилган жиноят иши материаллари судда кўриб чиқилиб, фуқарога нисбатан суд ҳукми ўқилди.

Маълум қилинишича, жорий йилнинг 30 март куни бир нечта танишлари билан алкоголли ичимлик истеъмол қилган. Тунги соат 22:00 дан кейин уйга борган эркак турмуш ўртоғи билан ўртасида низо чиқариб, уни хиёнатда айблаган. Даҳанаки можаро жанжалга айланиб, эр ошхона пичоғи билан турмуш ўртоғининг бўйин қисмига зарба берган. Натижада аёл вафот этган.

Айбланувчи суд давомида қилмишига тўлиқ иқрор бўлди. Унга нисбатан Жиноят кодексининг 97-моддасига (қасддан одам ўлдириш) кўра 14 йилга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.


Tags

Rate Count

592

Rating

2.9

Rate this article

Share with your friends