Жиззахда “КамАЗ” савдо дўконини бузиб ташлади
3-саҳифа
−
29 Май
5814Жиззах вилоятида "КамАЗ" русумли юк автомашинасини маст ҳолатда бошқариб кетаётган ҳайдовчи машинаси ёрдамида қасддан савдо дўконини бузиб ташлади. Мазкур ҳолат юзасидан вилоят ИИБ муносабат билдирди.
Маълум бўлишича, кеча, 28 май куни соат 01:19 ларда Зарбдор тумани “Равот” МФЙда жойлашган савдо дўкони иш юритувчиси вилоят ИИБнинг 102 хизматига қўнғироқ қилиб, "КамАЗ" русумли юк автомашинаси эгаси савдо дўконини бузиб ташлагани тўғрисида маълум қилган.
Ҳолат юзасидан олиб борилган терговга қадар текширувлар давомида Зомин тумани "Нурликент" МФЙда яшовчи 1998 йилда туғилган фуқаро Т. Ш. "КамАЗ" русумли юк автомашинасини маст ҳолда савдо дўкони олдига бошқариб келгани аниқланди. Дўкон ёнида турган Зарбдор тумани "Навоий" МФЙда яшовчи 2000 йилда туғилган Ҳ.Р ва у билан бирга бўлган У.О. лар билан ўзаро тортишиб қолиши оқибатида Ҳ.Р юк машинаси эгасининг юз қисмига бир маротаба уриб, тан жароҳати етказган.
Шундан сўнг, Т.Ш жаҳл устида бошқарувидаги юк автомашинасига ўтириб, уни ҳайдаб, шу ерда турган Ҳ.Р.га тегишли Spark русумли автомашинанинг орқасидан бориб, урган. Шунингдек, автомашина ва савдо дўконига моддий зарар етказган.
“Ҳодиса содир бўлган жой тергов-тезкор гуруҳи томонидан кўздан кечирилиб, ҳозирда терговга қадар текширув давом этмоқда. Тергов натижаларига кўра, ушбу воқеа иштирокчиларининг хатти-ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилади”, дейилади муносабатда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жиззахда ҳаракатланиб кетаётган Nexia-2 газбаллони портлаб кетганди.
LiveБарчаси