Жиззахда ҳаракатланиб кетаётган Nexia-2 газбаллони портлаб кетди

3-саҳифа

image

Жиззах вилоятининг Ғаллаорол туманида ҳаракатланиб кетаётган Nexia-2'нинг газбаллони портлаб кетди. Бу ҳақда вилоят ЙҲХБ матбуот хизмати хабар берди.

Билдирилишича, ҳолат бугун, 28 май куни соат тахминан 13:00 лар атрофида Ғаллаорол тумани ҳудудидан ўтган халқаро аҳамиятга эга М39 автомобиль йўлининг 1015-километрида содир бўлган. Ҳозирда вилоят ИИБ ходимлари томонидан ушбу транспорт воситасида бўлган ҳайдовчи ва йўловчилар сонига ва шахсига аниқлик киритиш ишлари олиб борилмоқда. ЙТҲ бўйича тегишли тартибда суриштирув-тергов ҳаракатлари бошланган.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 27 май куни Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида Gentra русумли транспорт воситасида қисқа туташув бўлганлиги сабабли ёнғин юзага келган, Lacetti русумли транспорт воситаси йўл четидаги бетон тўсиққа урилиши оқибатида автоуловнинг двигатель қисмида ёнғин келиб чиққанди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ғаллаорол Жиззах Nexia-2

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг